Оилада коронавирус касаллиги тасдиқланган ҳолатда…

0
152
марта кўрилган.

Таҳририятимизга  коронавирус касаллигига оид  мурожаатлар ҳам бўлиб турибди.  Бу ҳолат тиббий маданиятга бўлган эътиборни акс эттиради. Касалликни даволагандан кўра олдини олган маъқул-да! Саволга болалар врачи Ҳафиза Нарзуллаева жавоб беради.

 САВОЛ: Оиладаги катталарда коронавирус аниқланган пайтда уйдаги болаларда ҳам касаллик аломатлари кузатилса, уларда ҳам тест ўтказиш керак бўладими?

Жавоб: Тест ўтказишга шошилиш керак эмас. Фақат, оила аъзоларининг барига, жумладан болага ҳам тез-тез суюқлик ичириб туриш тавсия қилинади.

САВОЛ: Лекин, болаларим суюқлик ичса, қайт қилиб юборяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш зарур?

Жавоб: Бундай ҳолатда болада касалликнинг ичак шакли ўтаётган бўлиши мумкин. Ҳудудий поликлиникадан шифокор чақириб, сувни ҳам қусаётгани ва диарея ҳолати ҳақида хабар беринг. Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, томоқ қичишиши, қусиш ва диарея ҳолатлари биргаликда кечганида болада сувсизланиш, ҳолсизланиш кучаяди.  Шифокор назорати остида аввал қусишни тўхтатишга оид дори- дармонларни олиш, сўнгра суюқликларни қултумлаб ичишни кўпайтиришга ҳаракат қилиш керак.

Болани тана ҳарорати тушгунига қадар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши шарт.  Зарурат туғилганида шифокор дори воситаларни касаллик кечувидан келиб чиқиб тавсия этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.