Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай  бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

0
240
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Жорий йил 17 июль куни ТДТУ магистратурасига онлайн ҳужжат топширдим. Ҳужжатларимни бошқа мутахассисликка қайтадан топширишим мумкинми?

ЖАВОБ: Мумкин, бунинг учун сиз ҳужжат топширган ОТМга рўйхатдан ўтказилганингизни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қиласиз ва бекор қилингач, бошқа ОТМ ёки мутахассисликка топширасиз.

САВОЛ: Мен хорижий давлатда кундузги-сиртқи таълим шаклида ўқийман. Ўзбекистонда ўқишимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин Ўзбекистонда бундай ўқиш тури йўқ. Нима қилишим мумкин?

ЖАВОБ: Сиз республикамиз олий таълим муассасаларидаги мавжуд сиртқи таълим шакли бўйича ўқишингизни кучириб ўқишингиз мумкин.

САВОЛ: Мен хорижий давлатда олий таълим муассасасида таҳсил оламан. Ўқишимни Ўзбекистонга қандай кўчирсам бўлади?

ЖАВОБ: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Transfer.edu.uz сайти орқали ёшларни ўқишларини кучириш учун аризаларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 5 августигача сиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

САВОЛ: Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай  бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

ЖАВОБ: Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.