“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (сана:09.02.2022 йил, ЎРҚ–752-сон) қабул қилинган.
Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 234-моддасининг бешинчи қисмига ўзгариш киритилган бўлиб, унга кўра аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган вақти хаммаси бўлиб 6 йил давомида меҳнат стажига қўшилиши белгиланган.
Олдинги тартибга кўра бу муддат 3 йил қилиб белгиланган эди.
Савол туғилиши мумкин: Нега энди аёллар уч йил бола парвариши таътилида бўлса-ю, ўша уч йил учун унга 6 йил меҳнат стажи қўшилади? Чунки, олдинги ҳуқуқий тартиб бўйича аёл бола парвариши таътилидан қайтмасидан иккинчи марта фарзандли бўлса, у яна бола парвариши таътилига чиқиши мумкин бўлар эди. Айтайлик аёл икки марта туғруқ таътилига чиқиб, 3 йилдан олти йил бола парвариши билан банд бўлса хам унга фақат уч йил учун меҳнат стажи ёзилар эди. Эндиликда мана шу муддат ўзгарди ва олти йил қилиб кўрсатилди.
GUJUM.UZ