Ўз соғлигини текшириб кўришнинг халқона усуллари

0
138
марта кўрилган.

 Кўз ости кўкариброқ турса, юракни текширтириб кўриш керак. Тирноқларингизни устида йўл-йўл чизиқлар бўлса, ичакларда муаммо борлигини билдиради.

Кўзингизнинг остки ва устки қисмларида майда ёғли доначалар бўлса, сизда холестирин миқдори юқори даражадалигини англатади.

Иккала қўлингизни олдинга чўзиб, бир вароқ қоғозни ерга қаратилган кафтларингиз устига қўйинг. Агар титроқ сезсангиз, сизнинг эндокрин тизимингизда муаммо борлигининг белгисидир.

Бир метр узоқликдан ёниб турган шамни пуфланг. Агар осонлик билан ўчира олсангиз, сизнинг ўпкангиз тоза, яхши ишлаяпти. Шамни қанчалик яқин масофадан ўчирсангиз, ўпкангиздаги муаммо шунчалик кўпроқ бўлади.

Танадаги заҳарланиш даражаси қай аҳволда эканлигини текшириш: Икки қўлингиз кафтларини кўкрак қафасингизда бирлаштиринг. Агар қўлларингизда тўғри бурчак ҳосил бўлса, танангизда токсинлар, заҳарланиш эҳтимоли жуда ҳам кам!

Ўз биологик ёшини аниқлаш: Ўнг оёғингизга туриб, чап оёғингизни тизза баландлигида кўтаринг ва қўлларингизни чўзиб, кўзингизни юминг. Қанча тура оласиз, сананг. Агар 30 секунд тура олсангиз 20 ёшдасиз, 25 секунд эса 30 ёшлик қувватни билдиради, 20 секунд тура олиш  40 ёшга тенг, 10 секунд эса 60 ёшлик қувватда эканликни билдиради.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.