Ўзбек хонликлари даврида нечта кулолчилик мактаби бўлганини биласизми?

0
60
марта кўрилган.

Ўзбек халқининг кулолчилик санъати жуда қадимий ва гўзал. Ушбу мафтункор оламни қадимий ва машҳур Хива, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги мўъжизавий қаср ҳамда минораларнинг гўзал нақшиндор девор тасвирлари ҳам ифодалаб турибди. 

Ўзбек хонликлари даврида кулолчиликнинг учта: шимоли-шарқий (Фарғона), Бухоро-Самарқанд ва шимоли-ғарбий (Хоразм) мактаблари мавжуд бўлган.

Фарғона водийси ва Хоразм кулолчилигида кўк-мовий ранг устун турган бўлиб, ишқорли сир ишлатилган. Ўз навбатида Бухоро-Самарқанд марказлари асосан қўрғошин сири билан қопланган сариқ-жигар ранг гаммали керамикаси билан машҳур.

Риштон кулолчилик маркази етакчи ўрин тутган.  Риштон кулолчилигида кенг тарқалган мавзу чорбарг, аноргул, бодомгул, барг, ислими (ўсимлик новдалари) ҳисобланади. Нақшларга кўпинча – чойдишлар, кўзалар, мусиқий асбоблардан тортиб, милтиқ ва пичоқларгача бўлган буюм тасвирлари киритилади.

Бу гўзалликларни  ҳис қилиш ва томоша қилиб завқланиш қийин эмас, бунинг учун қадимий шаҳарларимизга ҳамда бетакрор музейларимизга  саёҳатнинг ўзи етарлидир.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.