Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси: Зўравонликка йўл йўқ

0
291
марта кўрилган.

Гендер зўравонликни олдини олиш учун “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилди.

Шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажрашишлар сонининг кўпайиш тенденцияси кузатилмоқда. Карантин даври эса кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда.

Бундай вазиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), ҳамда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 апрель кунидан  “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда опа-сингилларимиз телефон рақамлари орқали “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.

Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;                 

Руҳшунос:  +998 97 137 27 27

Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24

Ўзингизни қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу “Ишонч телефони” хизмати ҳар куни 8-00 дан 18-00 гача уч ой давомида фаолият кўрсатади.

Нодира Шотурсунова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.