Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони кечаги кунга нисбатан деярли 2 баравар ортди

0
151
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра 2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилган бўлса, бугунги соат 15:30 ҳолатига кўра эса,  тожли вирусни юқтирганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча мамлакатимизда 18 соат ичида касалликка чалинганлар сони  67  нафарга кўпайган бўлса, бугун  ўтган  16 соат ичида беморлар сони 115 нафарга ортди. Бу  деярли 2 баравар кўпдир. Бу рақамлар ҳар биримизни янада масъулиятли, сабр –тоқатли  бўлишга чорлайди. Карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинг. Биз учун тиним билмай, кунни-тунга улаётган мутахассисларни меҳнатини қадрланг!

Уйда қолинг ўзингизни, оилангизни асранг!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.