Ўзбекистонда симптомларсиз беморларнинг сони умумий касалланганларнинг тахминан неча фоизини ташкил қилади?

0
103
марта кўрилган.

Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаевнинг «Газета.уз»га берган интервьюсини  билан танишинг.

Савол: Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар учун қанча жой керак? Касалхоналаримиз қанчалик тўлган?

ЖАВОБ: Касалхоналардаги тўшакларнинг аниқ сонини Соғлиқни сақлаш вазирлиги билади, аммо ҳозир ҳаммаси дарз кетмоқда (интервью нашр этилган пайтда коронавирус билан даволанаётган беморлар сони 3030 нафар эди — таҳр.).

Шунинг учун энди имкон қадар тезроқ беморни амбулатор даволаш усулини йўлга қўйиш керак.

Бизда симптомларсиз беморларнинг сони умумий касалланганларнинг тахминан 60 фоизини ташкил қилади. Дастлаб жиддийроқ касаллар кўп бўлган, кейинчалик тахминан икки ойдан кейин асоратларсиз беморлар кўпайиб кетган.

Савол: Одамлар нима учун 23:00 дан 7:00 гача фуқароларга кўчада ва кўп қаватли бинолар мавжуд кўчаларда юриш тақиқланганини сўрашмоқда. Ушбу чекловнинг сабаби нима? Кечаси вирус бошқача ҳаракат қиладими?

ЖАВОБ: Бу ҳақда ҳам мен билан ҳеч ким маслаҳатлашмаган. Балки бунга соат 23:00 дан 7:00 гача ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун карантин талабларига риоя қилинишини назорат қилиш қийинлашиши сабабдир.

Савол: Ўзбекистонда хотиржамлик учун коронавирус статистикасини камайтиришадими? Яхшилик учун ёлғоннинг бир тури сифатида.

ЖАВОБ: Биласизми… Мен аниқ айтишим мумкинки, ҳозирда аввалгидек ҳеч қандай талаблар қўйилаётгани йўқ. Агар маҳаллий даражада ёки бепарволик оқибати ёки бошқа сабабларга кўра бунга йўл қўйилаётган бўлса, демак, статистика анча паст бўлиши табиий.

Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳақиқий касаллик кўрсаткичлари ва қайд этилган касаллик кўрсаткичлари мавжуд. Биз ҳамма нарсани синчковлик билан олиб борсак ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам қайд этилган касалликлар кўрсаткичи ҳақиқий касалликлар кўрсаткичидан нечадир фоиз паст бўлади. Шунинг учун, атайлаб камайтириш деган нарса йўқ.

Айтайлик, яқин вақтгача беморларда, ҳатто асоратларсиз коронавирус ҳолати аниқланган бўлса ҳам, автоматик равишда касалхонага ётқизилган. Агар касаллик асоратлари бўлмаса, касалхонада ётишни ким истайди? Сиз хоҳлайсизми? Истамайсиз, мен ҳам хоҳламайман. Кейин буни рўйхатдан ўтказмаслик учун қандайдир яшириш ишлари бошланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.