Президент фармонига кўра янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

0
124
марта кўрилган.

Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 20  декабрдаги ПФ–35-сонли фармонига кўра янги йил байрамида ўзбекистонликлар  иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун яъни 31 декабрдан 4 январга қадар дам олишади.

Демак, барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

 31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

 2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

 3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь — шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь — шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.

gujum.uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.