Психолог маслаҳати: Осойишта яшашнинг сири…

0
251
марта кўрилган.

Дунёни борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади, дейди алломалар.

Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг, ўргатади оқсоқоллар.

Фозиллар ўгити: Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан «фаришта»ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор, дейилади халқ маталларида.

Шайхлар сабоқи: Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг, дейди табиблар.

Донолар сўзи: Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ. Муҳаббат. Бахт…
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Болалар каби ҳайрат ила яшанг, ҳаётдан завқланишни ўрганинг.

Дилдора МАВЛЯНОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.