АОКА ҳузуридаги штабда 3 июль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:
Мамлакатимизда жами 9 199 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган. 6 034 нафар бемор тўлиқ соғайган, 3138 нафари даволанмоқда. Улардан: 8 нафари – ўта оғир; 16 нафари – оғир; 230 нафари – ўрта оғир; 2854 нафари – қониқарли ҳолатда ва 165 нафарида пневмония.
Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 937та, пандемия мавсуми давомида 1,246 691та тест синовлари ўтказилди;
Эпидемик вазият ноҳуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 65 207 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
41 173 нафар фуқаролар уй шароитида, 24 034 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.