Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида АОКАда ўтган брифингда маълум қилинди:
«Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.
«Қизил мактаблар» — таълим сифати жуда паст бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — «қизил мактаблар» сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.
Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50% устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100% устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.
«Қизил мактаблар»да ўз устида ишламаслигининг сабаби — мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.
Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор».