АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
САВОЛ: Карантинни уйда ўтказаётган фуқоралар даволаниши учун ҳам тиббиёт ходими бириктириладими?
Жавоб: Касаллик тасдиқланган беморлар билан мулоқотда бўлган ва уй карантинига олинган фуқаролар яшаш манзиллари бўйича карантин даври якунига қадар тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинади.
САВОЛ: Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?
Жавоб: Республика Махсус комиссиясининг Қарори билан Яшил ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолиятига рухсат берилган.
Июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич карантин тадбирлари юмшатиб борилмоқда, аҳоли учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Лекин сўнгги пайтлар санитария-гигиена талбаларига амал қилмаслик оқибатида касалликни кўпайиш ҳоллари кузатилмоқда.
☝️Айни пайтда барча саъй-ҳаракатларимиз ва эътиборни ҳудудларни соғломлаштириш ва яшил ҳудудга айлантиришга қаратиш лозим.
САВОЛ: «Қизил» хорижий ҳудуддан қайтган битта оила аъзолари карантин марказида алоҳида жойлаштириладими ёки бирга?
Жавоб: Шахсларни ёши, жинси ва мулоқотда бўлганлигига қараб алоҳида ёки биргаликда жойлаштириш белгиланади. Юқорида келтирилган савол бўйича оила аъзолари учун зарур шароитлар яратилган ҳолда алоҳида жойлаштирилади.