Қон босимини қандай қилиб тўғри ўлчаш мумкин?

0
81
марта кўрилган.

Кўпчилик қон босимини уй шароитида  ўлчаб туради. Албатта, унинг қоидаларини ҳам билишни исташади. Бу ҳақида кўп савол беришади.

Тартиблари қуйидагидай: Қон босимини ўлчашдан олдин 5-10 дақиқа тинч, осойишта ўтиринг.  Тез-тез юриб келгач ёки югириб келгач  ҳам ўлчаш мумкин эмас. Чунки,  юрак тез-тез ураётган пайт бўлади.  Ярим соат олдин чекмасликка ёки кофе ичмасликка ҳаракат қилинг. 

 Ўтирган ҳолатда манжетни тирсакдан 2 – 2.5 см тепароққа қўйинг. Манжетни қаттиқ қисиб ўраш мумкин эмас. Иккита бармоқ сиғадиган жой қолдириб, манжетни маҳкамланг.

Қўлингизни текис юзага қўйинг. Қон босимини ўлчаш пайтида тик ҳолда ўтиринг, оёқларни чалиштириб ўтириш,  суҳбатлашиш мумкин эмас.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.