Рамазон тақвими: 2022 йил

0
31509
марта кўрилган.

Ассалому алайкум, қадрдон юртдошлар! Яқинлашиб келаётган  Рамазон ойингиз муборак бўлсин! Оллоҳим юртимизга, хонадонларимизга қут-барака ёғдирсин!

Яратган эгам бутун жаҳон аҳлини, жумладан ўзбек халқини тождор вирусдан, ёмон кўздан, ёмон сўздан  асрасин! Бугунги пандемиянинг синовли кунларидан кейин ҳар биримизни сийловли дамларга, саодатли онларга  етказсин! Дуода бўлинг азизларим! Оллоҳим илтижоларимизни ижобат қилсин!

Рўза тутиш яъни оғиз ёпиш дуоси:

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун, Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик яъни оғиз очиш дуоси:

Аллаоҳума лака сумту ва бика ааманту ва аъалайка таваккалту ва аалаа ризқиқа афторту,фағфирли, зунубий йаа Ғаффару маа қоддамту ва маа аххорту.

Маъноси: Ё Аллоҳ Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Рамазон ойи учун тавсиялар:

 Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!  Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз…

 Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!  Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз…

 Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!  Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз…

 Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! (Қадр сураси, 3-оят).

Рамазон ойи муборак бўлсин!

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.