Республика бўйлаб “Келажак лидерлари” клубига аъзолик учун саралаш бошланди

0
107
марта кўрилган.

Республика бўйлаб “Келажак лидерлари” клубига аъзолик учун саралаш бошланди. Ушбу клубдан мақсад у  давлат хизматига заҳира кадрларни шакллантиради.

Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида очилади. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Клуб Агентлик, ҳудудий ҳокимликлар, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Клубга аъзолик 4 босқичда, (саралаш, тест, эссе ёзиш, суҳбат) очиқ танлов орқали амалга оширилмоқда.

Бугун барча ҳудудларда танловнинг иккинчи босқичи — тест жараёнлари бошланди.

Ҳар бир ҳудуд учун 50 нафаргача номзод Клуб аъзолигига қабул қилинади. Уларнинг Кейинчалик  махсус Дастур асосида аъзоларнинг малакаси оширилади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.