Самарқанд ва Навоий вилоятларида касалликнинг бироз кўтарилиши кузатилди

0
123
марта кўрилган.

Кеча   АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган  брифингда қуйидаги муҳим  маълумотларга эътибор қаратилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорларига асосан бугунги кунгача “яшил” зонада 29та, “сариқ” зонада 27 та ва “қизил” зонада 19 та хизмат фаолият турларига рухсат этилди.

Барча санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда, сартарошхона ва «гўзаллик салонлари» ҳамда йўналишсиз таксиларнинг ўз иш фаолиятини давом эттиришига рухсат берилган.

Афсус, карантин қоидаларига қатъий риоя этилмаганлиги оқибатида Самарқанд ва Навоий вилоятларида сўнгги икки ҳафтада касалликнинг бироз кўтарилиши кузатилди.

22 май куни коронавирус инфекцияси аниқланганлар 69 нафар беморнинг 46 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Улардан 24 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятига тўғри келади.

Талаб: Айни ҳолатда нафақат Навоий ёки Самарқанд вилоятлари, балки юртимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли ҳам хушёр бўлишлари, бундан тўғри хулоса чиқаришлари талаб этилади.

Уйда қолинг, карантин талабларига риоя қилинг!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.