«Сардоба» талофатидан сув босган ҳудудларнинг хариталари тузилди

0
76
марта кўрилган.

 АОКА ҳузуридаги штабида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

 «Airbus» компаниясининг космик суратлари, вертолёт ва дронлар ёрдамида сув босган ҳудудларнинг кунлик бир нечта турдаги хариталари тузилди.

«Sentinel-2» сунъий йўлдошларидан олинган космик суратларга асосан 2020 йил 4 ва 9 май кунлари ҳолатига сув турган майдонлар ва сув босган майдонларда экилган ўсимликларнинг вегетация хариталари тузилди.

Сув босган ҳудудларни хатловдан ўтказиш натижасида кадастр баҳоси 254 миллиард 652 милион сўмни ташкил этадиган жами 5 минг 388 та турар жой ва кадастр баҳоси 14 миллиард 584 миллион сўмни ташкил этадиган жами 133 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

Таъмирталаб уйлар сони — 3003 та.

Сув тошқинидан зарар кўрган уйларнинг 3 709 та кадастр ҳужжатлари дубликатлари 2 кун ичида бепул тайёрлаб берилди.

Тошқин натижасида 108 та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг 16 525 гектар ери зарарланган. Уларнинг ўрнига бошқа туман ерлардан қўшимча экиш учун 3990 гектар ер майдони аниқланиб, 3244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, сув остида қолган қабристонлар аниқланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.