«Сариқ» рангли ҳудудларда сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланса бўладими?

0
171
марта кўрилган.

 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида  ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Водийликмиз, Зомин санаторийсига йўлланма олганмиз. Шахсий машинада борсак бўладими?

ЖАВОБ: Агар «путёвка»нгизда паспорт маълумотлари, Зомин санаторийсида даволаниш учун шифокор томонидан берилган санатор-курорт картаси ҳамда 3 кун олдин коронавирусга топширилган тест натижалари кўрсатмалари бўлса, бемалол боришингиз мумкин.

САВОЛ: Европалик мутахассислар коронавирус инфекциясининг агрессивлиги март ойига қараганда ҳаво исиши туфайли пасайганинин айтишмоқда. Ўзбекистонда аҳвол қандай?

ЖАВОБ: Бошқа давлатлардаки каби Ўзбекистонда ҳам касаллик бирмунча камайганини кундалик кузатувлардан кўриб бораяпмиз. Бунга вирус агрессивлигининг пасайиши эмас, аксинча инсонларда шу вирусга нисбатан «ўзини-ўзи ҳимоя қилиш» яъни курашиш қобилияти пайдо бўлгани ва вирусга нисбатан бетиним олиб борилаётган карантин чоралари сабаб бўлмоқда.

Об-ҳавонинг исиб кетиши ҳам қайсидир даражада таъсир этган бўлиши мумкин.

САВОЛ: Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асосратлар қандай бўлади?

ЖАВОБ: Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари бир нечта омилларга боғлиқ: инсоннинг иммунитети ва сурункали касалликлар.

Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:  тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;   иситмасиз ва балғамсиз йўтал;  сурункали касалликларнинг кучайиши.

Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак.

САВОЛ: Агар касаллик юқтирган бемор бошқа вилоятдан бўлса, касаллик сонини ҳисобга олишда бемор доимий яшаш жойи инобатга олинадими ёки юқтирган ҳудуди?

ЖАВОБ: Касаллик қаерда аниқланса, ўша ҳудудда рўйхатга олинади.

САВОЛ: Чет давлатда коронавирусга чалиниб даволаниб чиққан фуқаро Ўзбекистонга қайтса, яна карантинга олинадими?

ЖАВОБ: Бош давлат санитария шифокорининг 4-сонли қарорига биноан, давлатимиз чегарасидан кириб келган ҳар бир фуқаро 14 кунга карантинга олинади, 10-куни коронавирусга таҳлил топшириб, натижаси «манфий» бўлса 14-куни уйига рухсат берилади.

САВОЛ: «Сариқ» рангли ҳудудларда сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланса бўладими?

ЖАВОБ: Бўлади, бунга рухсат берилган, фақат карантин қоидаларига риоя этган ҳолда.

САВОЛ: Пирометр йўқ бўлса, фитнес залга келувчилар учун индивидуал симобли термометрдан фойдаланиш мумкинми?

ЖАВОБ: Индивидуал симобли термометрдан фойдаланилганда ҳар бир келувчидан кейин дезинфекция қилиш зарур, бундай термометрларни ҳар бир клуб аъзоси учун алоҳида сотиб олиш керак бўлади. Шунга кўра, пирометр сотиб олиш мақсадга мувофиқ.

САВОЛ: Нега «сариқ» ҳудудларда ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва гигиенага риоя қилишга мажбур қилиб бўлмайдиган болалар учун гуруҳда 15 тагача бола билан боғчалар очилиши мумкину, барча гигиена қоидаларига риоя қила оладиган ниқоб тақадиган абитуриентлар 10 тадан бўлиб ўқув марказларига боришлари мумкин эмас?

ЖАВОБ: Ҳозирда кўплаб корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолияти тикланмоқда. Ота-оналар ишлашлари учун болалар боғчаси ишлашига рухсат берилмоқда. Абитуриентлар эса онлайн режимда ўқишлари мумкин.

Манбаа:@aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.