Савол:  Ахлоқ ўзи нима? Жамиятга таъсири қандай?

0
4429
марта кўрилган.

Жавоб: Ахлоқ, хулқ ва атвор сўзлари арабча сўз бўлиб, улар ўзбек тилида ҳам ўз маъносида ишлатилади. Ахлоқ нима ўзи? Ахлоқ – ижтимоий онг формаси бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида инсоннинг хулқ-атворини йўлга солиб турадиган принциплар, талаблар, нормалар ва қоидалар мажмуидан иборат. Ахлоқда жамиятда таркиб топган «яхшилик», «шараф», «виждон», «адолат» сингари тушунчаларда мустаҳкамланган одамлар хулқ атвори, нормалари акс этади. Бу ахлоқий тушунчаларнинг ҳаммаси ҳам баҳоланувчи характерга эга.

Ёш авлоднинг ахлоқий тарбиясида ахлоқий онг ва ахлоқий туйғуларни шакллантиришгина эмас, балки энг муҳими – ўқувчиларни уларнинг маънавий муносабатлари намоён бўладиган фаолиятнинг ҳар хил турларига жалб этиш мумкин. 

Ахлоқий муносабатлар – бу жамиятга, меҳнатга, одамларга ва қолаверса ҳар бир кишининг ўзига муносабатидир.

Жамият тараққиёти тарихи  шуни кўрсатадики, фақат маънавият  кенг қулоч ёйган, илм тараққий этган мамлакатлардагина адолатли жамият қуриш ва унда бир бирига меҳр- оқибатли камил инсонлар шаклланиши мумкин. Бундай жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи ва бунёдкорлик, яратувчилик ишига эзгуликка  интилиши кучли бўлади .

Ахлоқ инсоният маънавий маданиятининг кўринишларидан бири бўлиб, у кишиларнинг  тарихий таркиб топган хулқ атвори ва юриш туришини ифодалайдиган, уларнинг бир-бирига ва жамиятга муносабатини акс эттирадиган муайян қоидалар йиғиндисидир.

Ориф Авлаев,

ТошДАУ   “Ўзбек тили, педагогика

ва психология” кафедраси доценти

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.