Шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?

0
141
марта кўрилган.

 АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида  бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?

Жавоб: Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.

Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:  бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;  иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;  хорижий давлатлардан келган шахслар;  тиббиёт ходимлари.

САВОЛ: Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?

Жавоб: Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:  жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд; 132 таси — «сариқ» ҳудуд;  339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.

Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.

САВОЛ: «Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?

Жавоб: Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:  жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;  фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари шарт;  уч кишидан ортиқ йиғилмаслик; антисептик воситалардан фойдаланиш.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.