Шикоят аризасини бериб, уни яна қайтариб олиш мумкинм?

0
171
марта кўрилган.

Мумкин. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунининг 32-моддасида, шахс ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиши мумкинлиги белгиланган.

Бироқ яна бир ҳуқуқий норма мавжуд. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунининг 30-моддасида мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди дейилган. Яъни, Сиз кимнидир фирибгарликда ёки бошқа бир ҳуқуқбузарликда айблаб тегишли жойга ариза бериб, кейин фикрингиз ўзгариб аризангизни қайтариб олсангиз хам уни фирибгарлиги ёки бошқа ҳуқуқбузарлиги аризангизни кўрган орган томонидан текширилиши мумкин.

Агар ҳақиқатдан хам  аризангизда кўрсатилган одам ҳуқуқбузар бўлиб чиқса, унга чора кўрилади. Бундай ҳолатда энди аризангизни қайтариб олишингиз бефойда.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.