Соғлом турмуш тарзидан касаллик чекинади!

0
96
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра  айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқланди.

Азиз юртдошлар ўзингизни ва оилангизни асранг. Уйда яқинларингиз даврасида  бўш вақтларингизни кўнгилли ўтказинг! Бу билан юртимизни ва бутун жаҳонни  касаллик балосидан асрашга муносиб ҳисса қўшган бўласиз. 

Яхши китоб, интернет орқали жисмоний машқ, хуш наво, ўз қўлингиз билан тайёрланган хуштаъм овқатлар, сервитамин она юрт неъматлари кундалик ҳамроҳингиз бўлсин.  Асосийси қўл ювишни унитманг. Эшик дастакларини, идишларни спирт ила тозалаб туринг. Руҳиятингизни, кайфиятингизни бу усуллар юксалтиради. Соғлом турмуш тарзидан касаллик чекинади. Сайтимиз жамоаси  барчага эзгу-тилаклар билдириб қолади.

Кайфият учун шоира Фарида АФРЎЗ шеъри:

Аёлни сев,
аёлга ёлбор,
Минг бир кеча эртакларинг айт,
Алпомишлар туғиб беради.

Аёлни сев,
остонасин ўп,
Қаср қурма, кўнглини сўра.
Бало келса, туриб беради.

Аёлни сев,
ўламан дегил,
Ишқ яратган парвардигордан,
Сенга умр сўраб беради.

Ўзни асраш -дунёни асрашдир!

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.