Солиқ сиёсатига оид бугуннинг долзарб мавзусида суҳбат

0
107
марта кўрилган.

 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида бугунги кунга оид масалалар бўйича брифинг ўтказилди. 

Савол: Шахсий томорқамда етиштирган маҳсулотни — ўзимнинг эҳтиёжимдан ортганини маҳалламиздаги растада сотсам, менга солиқ имтиёзлари бериладими?

Жавоб: Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, уй хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар бўйича имтиёз берилган бўлиб, бунда мазкур даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди.

Савол: Тадбиркорлар ёки тадбиркорлик субъектлари қандай тартибдаги хайру эҳсонни амалга оширса, қайси солиқлар бўйича қандай миқдорда имтиёзга эга бўлади?

Жавоб: Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқлар имтиёзлари белгилаш Президент қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

Шунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари учун хайр-эҳсонни амалга оширган тақдирда, назарда тутилаётган солиқ имтиёзлари — улар қайси солиқ турлари бўйича берилиши ҳамда уларни қўллаш шартлари юзасидан Президент қарори қабул қилингандан кейин, навбатдаги брифингларда қўшимча маълумот берилади.

Савол: Йирик солиқ тўловчи категорияси ҳар бир жойга қараб белгиланадими? Жойларнинг иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари фарқланадику?

Жавоб: Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган (Адлия вазирлигида 12.07.2019 й, 3172-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).

 Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда — соф тушуми 100 миллиард сўм ва ундан ошган юридик шахслар ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.

 Мазкур Низом талаблари татбиқ этиладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

 Бугунги кунда республика бўйича йирик солиқ тўловчилар сони — 779 тани (филиалларни ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этади.

Савол: Хонадонимни ижарага олган фуқарорлар карантин туфайли, ўз уйларига вақтинчага кетишди. Қачон қайтишлари номалум. Бу ҳақида солиқ органларига ахборот беришим керакми ва қандай тартибда?

Жавоб: Жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ўн кундан кечиктирмай солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда, кўчмас мулк ижара шартномасини вақтинча бекор қилингани ҳақида келишув ихтиёрий шаклда тузилади.

 Ижарага берувчи кўчмас мулк ижара шартномасини вақтинча бекор қилингани ҳақидаги келишувни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун ўзининг шахсий кабинети ёки Давлат солиқ қўмитасининг My.soliq.uz солиқ хизматлари порталидаги “Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш” интерактив давлат хизмати орқали, белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.

 Бунда, сўровномага кўчмас мулк ижара шартномасини вақтинча бекор қилинганлиги ҳақидаги келишув нусхаси бириктирилади. Келишув икки томонлама тасдиқланган бўлиши керак, чунки ўртада низо келиб чиқиши мумкин ва бундай ҳолатларда суд тартибида ҳал қилинади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.