Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

0
145
марта кўрилган.

Айни кунларда карантин талаблари юмшатилиб,  тарнспорт воситалари – метро фаолияти, такси, автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд. Масалан, ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салони иккига ажратилган бўлиши керак.

Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқ бўлиб, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, карантин талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда ва қўлқопларда  бўлишлари шарт. Ҳайдовчи ниқобни ҳар икки соатда алмаштириш тартиб – қоидасига риоя қилиши лозим.

Шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши ва такси салонини тез-тез белгиланган воситалар билан ишлов бериб туриши мақсадга мувофиқдир.

Энг яхши тавсия манзил яқин бўлса, пиёда юрган маъқул. Пиёда юриш саломатлик гаровидир.

Р. САПАЕВА тайёрлади.

Таҳририятдан: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  гранти асосида уюштирилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.