АОКА ҳузуридаги штабда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров иштирокида ўтказилган брифингдан маълумот:
Талофатларни бартараф этиш ишларига 2 535 нафар шахсий таркиб сафарбар этилганди.
Сирдарё вилояти бошқармасидан ташқари барча бўлинмалар 1 июнь куни хизмат жойларига қайтарилди. Сардоба сув тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудларда тозалаш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Эвакуация қилинган фуқаролар жойлашган 15 та объект (2 506 нафар фуқаро) Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўриқланмоқда.
Қурилиш ва таъмирлаш ишларига республиканинг 13 та шаҳар ва вилоятидан жами 10 700 нафар қурувчи Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги 20 та объект ва 12 та аҳоли яшаш пунктидаги хонадонларга жойлаштирилган.
Ҳар хил турдаги 784 та ҳужжат ва 4 598 бош тирик қорамол топилиб, эгаларига қайтарилди.