Телеграм фойдаланувчилари янги фирибгарлик схемасига дуч келишди

0
109
марта кўрилган.

Телеграм фойдаланувчилари янги фирибгарлик схемасига дуч келишди, бунда онлайн сўровномада иштирок этиш, овоз беришни тасдиқлаш учун фойдаланувчидан шахсий маълумотларини киритиш сўралади, шундан сўнг фирибгарлар аккаунтга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

 «Сўнгги вақтларда телеграм-аккаунтни «ўғирлаш»нинг янги усуллари кўпаймоқда. Бу — энг хавфли турларидан бири. Яъни, Сизга танишларингиздан, контактларингиз рўйхатидан кимдир қандайдир онлайн сўровномада иштирок этишни илтимос қилади ва сайтга ҳавола юборади.

 Овозлар сонини ҳисоблаш учун Сиз телефон рақамингизни ва тасдиқлаш кодини киритишингиз керак бўлади. Шу тариқа фирибгар аккаунтингиз бошқарувини қўлга олади», — дейилади (https://www.kaspersky.ru/blog/telegram-takeover-contest/34472/) «Касперский лабораторияси» компанияси хабарида.

 Ҳеч қачон текширилмаган ҳаволаларга, веб-ресурсларга шахсий маълумотларингизни, банк картангиз маълумотларини ва SMS тарзда жўнатилган тасдиқлаш кодини киритманг.

Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Манбаа: АОКА канали

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.