Тест синовлари назоратчилари бир кунлик меҳнати учун 200 минг сўм олади

0
152
марта кўрилган.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида тест синовлари тўғрисида навбатдаги ҳисобот брифинги бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, 2 август куни тезкор олинган маълумотларга кўра, тест синовларига бир сменада жами 35 минг 670 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган. Шундан 963 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган. 12 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида қоидани бузганлиги учун тест синовларига киритилмаган.

Брифингда журналистлар томонидан назоратчиларнинг келмай қолиш ҳолати ҳам бўлмай қоладими, шундай вазиятларда қандай чора кўрилиши ҳақида савол берилди.

“Ҳа. Албатта. Тест синовларига назоратчиларнинг ҳам айрим сабабларга кўра иштирок этмаслик ҳолатлари кузатилади. Масалан, бугун 2622 нафар иштирок этиши белгиланган назоратчилардан 41 нафари келмаган. Биз назоратчилар иштирокини белгиланганда турли вазиятларни инобатга олиб захирадаги назоратчиларни ҳам ҳисобга олганмиз. Назоратчилар келмай қолганда уларга кунлик белгиланган 200 минг сўм тўланмайди. Бошқа кунлар тест синовларига иштирок этганда шу кун учун тўловлар берилади”, -деди бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, кеча 1 август ҳолатига кўра бакалавр йўналишида кундузги таълим шакли бўйича энг юқори балл Навоий давлат педагогика институтининг математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича – 179,4 балл тўпланган; сиртқи таълим шакли бўйича – Андижон давлат университетининг информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишида – 133,4 балл; кечки таълим шакли бўйича Ўзбекистон Миллий университетининг амалий математика ва информатика таълим йўналиши – 131,3 балл тўплаган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.