Тиббиёт олий ўқув юртида ўқийдиган ҳомиладор қизимга карантин зонада ишлашга розилик ёзилган тилхатга қўл қўйдириб олишибди…

0
86
марта кўрилган.

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг ўтказилиб, унда

аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

САВОЛ: Икки марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида ҳам тест натижаси манфий чиқди, лекин ўзимни жуда ёмон ҳис қилаяпман, ўзимда коронавируснинг ҳамма симптомларини кузатаяпман. Поликлиникага мурожаат қилганимда тест натижаларингиз манфий деб мени даволашдан бош тортишаяпти. Бундай ҳолатда қандай йўл тутай?

ЖАВОБ: Бугунги кунда тез тиббий ёрдам, амбулатор поликлиника ва шифохоналарга тиббий ёрдам олиш учун қилинаётган мурожаатлар ва СЭОМ муассасаларига тест топшириш учун навбатда турганларнинг аксариятида касаллик мавжуд эмас, уларнинг асосий қисмида ваҳима ҳукмрон бўлмоқда.

Ҳурматли фуқаро, Сизда агар натижалар манфий булса, сизда коронавирус касаллиги эмас, бошқа касалликнинг аломатлари бўлиши мумкин. Оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.

САВОЛ: Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда коронавирусдан вафот этган фуқароларнинг касаллиги нега яширилди?

ЖАВОБ: Хабарингиз бор ССВ томонидан касалланганлар ҳақидаги маълумотлар кунига камида 4 марта эълон қилинади. Касалликни яширишдан эса ҳеч қандай мантиқ йўқ. Шу билан бирга, статистик маълумотлар шифохонага ёки поликлиникага мурожаат қилган беморлар бўйича эмас, касаллик аниқланиб якуний ташхис қўйилган беморларга нисбатан қайд қилинади.

САВОЛ: Тиббиёт олий ўқув юртида ўқийдиган ҳомиладор қизимга карантин зонада ишлашга розилик ёзилган тилхатга қўл қўйдириб олишибди…

ЖАВОБ: Карантин зонасида ишлаш учун ёш боласи бор, ҳомиладор, катта ёшдаги, сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар жалб қилинмайди.

САВОЛ: Кўнгиллиларни ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган рақамларга телефон қилиб туша олмаяпмиз.

ЖАВОБ: Кўнгиллилар томонидан жуда кўп мурожаатлар бўлаётгани боис юқоридаги ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Қўнғироқ қилинг, албатта саволларингизга жавоб оласиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.