Тошкент ҳайвонот боғи 19-март кунидан бошлаб коронавирус сабабли вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатди.
Жамоа аҳолини асраш учун ушбу қарорга келди. Жониворлар аҳволидан эса ҳавотирга ўрин йўқ. Зоологлар ва мутахассислар ўз ишларини давом эттиришади.
Ҳайвонот боғининг очилиши ҳақида эса Тошкент ҳайвонот боғининг сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали хабар топиш мумкин бўлади.