Ўзбекиcтонда аҳоли жон бошига реал умумий даромад қанча?

0
1517
марта кўрилган.

Ўзбекиcтонда аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар 1,7 млн. сўмни ташкил этади, дея ҳисобот беради Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси. 2019 йилнинг январ-март ҳолатига кўра, аҳоли умумий даромадлари 64,9 трлн. сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига умумий даромадлари — 1 ,9 млн. сўм, реал умумий даромадлари 1,7 млн. сўмни ташкил этган.

2019 йилнинг январь-март ҳолатига кўра, аҳоли умумий даромадлари 64,9 трлн. сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига умумий даромадлари — 1 ,9 млн. сўм, реал умумий даромадлари 1,7 млн. сўмни ташкил этди.

Мамлакат аҳолисининг фаровонлик даражасини ифодаловчи муҳим кўрсаткичларидан бири аҳоли даромадлари ҳисобланади. Аҳолининг умумий даромадлари — мажбурий тўловлар ва бошқа ажратмаларни амалга оширгунга қадар бўлган ялпи даромадни ифода этади. Аҳолининг умумий даромадига пул даромадлари ва натура шаклидаги даромадлар киради ҳамда доимий асосда, такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган тушумлардан таркиб топади.

Реал даромадлар номинал даромадларни чакана нархлар ва таърифлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда номинал даромадларнинг реал харид қилиш қобилиятини ифодалайди. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳолининг умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,6 % ни, аҳоли жон бошига умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 106,6 % ни ташкил этди.

Статистика қўмитасининг сайтида ёзиличича, аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (4687,2 минг сўм) ҳамда Навоий (2965,5 минг сўм), Бухоро (2208,5 минг сўм), Тошкент (2134,1 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Наманган (1406,8 минг сўм), Фарғона (1468,7 минг сўм) ва Сурхондарё (1512,2 минг сўм) вилоятларида қайд этилди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.