Учта таълим йўналишида таълим шаклларини ҳар хил танлаш имконияти бу йил ҳам борми?

0
121
марта кўрилган.

 АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан бўлиб ўтган онлайн-брифингда Давлат тест маркази директори Маджит Каримов муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди.

САВОЛ: 2019 йилдаги каби тест синовларида ёзувсиз харита, жадвал, расмли кўринишидаги тест топшириқлари қўлланиладими?

ЖАВОБ: Ҳа, жорий йилда ҳам тарих, география, чет тили (инглиз, немис, француз), биология ва кимё фанларидан расмли тест топшириқлари бўлади.

САВОЛ: Тест натижасини эълон қилиш тартиби ўзгардими?

ЖАВОБ: Йўқ. Натижаларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест маркази расмий (www.dtm.uz) веб сайтида билиш мумкин.

САВОЛ: Учта таълим йўналишида таълим шаклларини ҳар хил танлаш имконияти бу йил ҳам борми?

ЖАВОБ: Бор. Танланган барча таълим йўналишларида таълим шакли ва таълим тили бир хил бўлиши шарт.

САВОЛ: Инглиз тили бўйича В2 даражаси тест синовлари қачон ўтказилади?

ЖАВОБ: Республика махсус комиссияси томонидан карантин чекловлари қоидалари бекор қилинганда ёки рухсат берилганда.

САВОЛ: Бакалавриат таълим йўналиши учун ОТМларга кириш имтиҳонларида чет тили бўйича тест топшириқлари даражаси қандай бўлади?

ЖАВОБ: ОТМ кириш тест синовларида чет тили фанидан В1 даражадаги тест топшириқлари берилади.

Манбаа: @aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.