“Улғайиш” жараёни неча ёшгача?

0
146
марта кўрилган.

Жаҳон тадқиқотчиларининг аниқлашича, кишилар том маънода ўттиз ёшдан сўнггина улғаяр экан. Бу  ёшгача эса ҳали “бола” саналади, деб ёзади, BBC  хизмати.

Кўпгина давлатларда ёшлар 18 га тўлгандан сўнг “воя етган” ҳисобланиб, жамиятда “овоз” бериш ҳуқуқига эга бўладилар, турли ҳатти-ҳаракатлари учун тегишли жавобгарликка тортиладилар. Лекин мия ва асаб тизимини ўрганувчи Кембриж Университети олимларнинг сўнгги тадқиқотларига кўра, ушбу ёшда одамлар миясида ҳали ҳам ўсиш, ривожланиш жараёни кечаётган бўлар экан. Бу эса одамлар хали бу ёшда тўлиқ рационал фикрлай олмаслигига далолат, деб ҳисоблайди улар.

Кембриж Университети профессори Питер Жонеснинг  айтишича, тажрибали судья 19 яшар жиноятчи билан 30 ёшдан катта жиноятчиларнинг фикрлаш тарзида фарқ борлигини таъкидлаган. 

“Улғайиш” жараёни йиллар давомида кечиб, турли кишилар турли ёшда том маънода улғаяди, дея хулоса чиқаради тадқиқотчилар.

Шу сабабли Питер Жонеснинг фикрича, 18 ёшдан аввалги даврни “болалик” ва ундан кейинги  даврни “вояга етган” деб чегараланиши нотўғри бўлар экан.

Ойдин  САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.