Умумий овқатланиш жойларига 15 июндан рухсат бериляпти, бунда нималарга риоя қилиш керак?

0
167
марта кўрилган.

 АОКА штабида Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда  муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

САВОЛ: 15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?

ЖАВОБ: Умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланишига қуйидаги талаблар белгиланди:

• банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

• фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

• столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

• бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

• ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

САВОЛ: Шу йил ўқишни тамомлаяпман, ишга жойлашиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этишим керак?

ЖАВОБ: Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишади:

✔️паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;

✔️меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно

✔️ ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотнома;

✔️ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

✔️олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома ёки бошқа тегишли ҳужжатлар.

 Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Манбаа: @aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.