УЙ БЕКАЛАРИГА МАСЛАҲАТ

0
74
марта кўрилган.

Уй бекаларига маслаҳатлар беришни сўраб мактуб йўллашибди. Дарҳақиқат, ошхона бекалари ўрганса арзийдиган майда-чуйда ҳисобланган аслида, катта аҳамиятга эга  фойдали  машғулотлари ҳам мавжуд.

Кумуш ёки никелланган анжомларни тозалаш учун, уларни олдин совунли иссиқ сувда ювилади. Тозаланган бўр ва нашатир спирт аралашмасидан суркаб қўйилади. Қуритилгандан кейин қуруқ латта билан яхшилаб артилади.

Янги товани ишлатишдан олдин уни ёғ билан қаттиқ қиздириб, туз билан ишқаланади.

Пичоқларни бошқа темир анжомлардан алоҳида сақлаган маъқул. Чунки темир анжомларга тегиб ўткирлиги йўқолади.

Тухум оқи яхши кўпириши учун унга бир чимдим туз қўшиб чайиш керак.

Тухум аралашмаси, хамир тайёрлашда, сут қайнатганда ишлатилган идишни олдин совуқ, кейин иссиқ сувда ювиш керак.

Картошка қайнатилгандан кейин уни совуқ сувга олинса, пўсти тез кўчади.

Лавлаги ва яшил нўхатни тузланган сувда қайнатилмайди. Чунки лавлаги ширин таъмга эга бўлгани учун ҳам тузли сувда таъми ўзгаради, нўхат эса тузли сувда яхши пишмайди.

Котлет, гўшт ёки балиқ қовуришдан олдин товани яхшилаб қиздириб унга ёғ солинади. Оловни баланд қилиб қовуриб юзаси қизаргандан кейин паст оловда секин қовурилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандолат маҳсулоти тайёрлашда тухум сариғини шакар билан кўпиртирилганда чинни ёки шиша идишда,  иссиқ жойда кўпиртирган маъқул. Тухум оқи эса салқин жойда яхши кўпиради.

Муҳаббат Хўжамуродова тайёрлади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.