Уйда даволаниш қай тартибда амалга оширилади ва кимларга умуман уйда даволаниш мумкин эмас?

0
102
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Кун.уз мухбири билан суҳбатда юқоридаги саволлар юзасидан маълумот берди:

— Ривожланган давлатларда касаллик симптомсиз ёки енгил шаклда ўтаётган беморлар уйда даволаняпти. Ҳозир бизда ҳам бунинг учун барча шароитлар бор. Шунинг учун агар бемор таҳлилида коронавирус аниқланган бўлса, лекин унинг симптомлари йўқ ёки енгил ўтаётган бўлса, масалан аксирмаётган, йўталмаётган, нафаси қисилмаётган, таъм ва ҳид сезгилари йўқолмаган, тана ҳарорати кўтарилмаган бўлса, 5 июлдан бошлаб шу тоифадаги беморларга уйда даволанишга рухсат берилади.

Албатта, бу ҳолатда Ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан уларнинг уйда қолиши таъминланган ҳолда ташкил этилади.

Беморнинг оилавий поликлиникасидан ҳар куни эрталаб телефон орқали мулоқотда бўлиб,  хабар олиб турилади. Тана ҳарорати кўтарилмаганлиги, йўтал йўқлигига эътибор берилади.

Бемор талабларга риоя қилсагина, уйда қолиши мумкин. Агар касаллигини била туриб, кўчага чиқса, унга нисбатан жавобгарлик белгиланган.

 Уйда даволанаётган бемордан 10 кундан кейин тест олинади ва агар манфий натижа олинса, уни ҳисобдан чиқариш мумкин бўлади.

 Уйда даволанаётган беморларга иммунитетни кўтарадиган дорилар берилади. Бу дорилар ҳамма жойда бор.

 Агар бемор телефон орқали мулоқотда: «Менда йўтал пайдо бўлди, кечқурун бироз ҳароратим кўтарилди», деса, у албатта стационарга олиб кетилади.

Коронавирус аниқланган беморнинг ёши 65 дан ошган бўлса, ё ортиқча вазни бўлса, ёхуд қандли диабет, метаболик синдром, гипертония каби ёндош касалликлари бўлса, улар симптомлар бор-йўқлигидан қатъи назар фақат стационар шароитда даволанади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.