Уйда қолинг, ўзингизни ва оилангизни асранг!

0
404
марта кўрилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифингда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев қуйидаги янгиликни маълум қилди:

— Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.

Эндиликда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун 6.690.000 сўмгача, мансабдор шахслар учун 11.150.000 сўмгача оширилди.

Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузган ҳуқуқбузарларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилди.

Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.