Вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмайлик!

0
72
марта кўрилган.

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Оммавий эмлаш тадбирларини ҳар томонлама тизимли ташкил этиш мақсадида  қуйидаги қўшимча тадбирлар амалга оширилди:

 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил этилди; COVAX доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари етказиб берилди;  эмлаш жараёнида қатнашадиган 4 минг нафардан ортиқ шифокорлар ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари тайёргарликдан ўтказилди.  вакциналарни қўллаш юзасидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тарғибот материаллари чоп этилди.

Хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини эмлаш ишларини тизимли ташкил этиш ва салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида оммавий эмлаш тадбирларини босқичма-босқич жорий йилнинг 1 апрелидан қуйидаги тартибларда амалга ошириш таклиф этилди:

Апрель ойидан Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш; май ойидан қўшимча шаҳар ва туман марказларидаги 1 037 та эмлаш пунктларида бир ойда 674 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган; июнь ойидан барча эмлаш пунктларида COVID-19 га қарши вакцинация ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Бир ҳақиқатни тан олишимиз керак, коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмаслик керак. Айнан шу каби вакциналар сабабли бугун мамлакатимиз бир қатор хавфли касалликлардан ҳоли ҳудуд деб эътироф этилган. Коронавирусга қарши вакциналар ҳам пандемияни енгишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.