Вакцинация: энг сўнгги ўзгаришлар

0
93
марта кўрилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоғида  маълумот берди.

Аввало эмлаш ҳақидаги тушунчага аниқлик киритди. Ўзбекистонда эмлаш календарига мувофиқ 13 та турдаги эмлаш мавжуд. Эмлаш календарини Республика Бош санитария шифокори тасдиқлайди.  Шу асосда давлатга буюртма берилади ва давлат бу жараённи молиялаштиради.

Шунингдек, мавсумий эмлаш тури мавжуд. Бу муайян касалликнинг мавсумий авж олишидан келиб чиқиб эмланади. Бундан ташқари, дунё ҳамжамиятида сингари эпидемик кўрсатма асосида эмлаш ҳам мавжуд. Бу бирор касаллик авж олганда оммавий эмлашни назарда тутади. Соғломлаштириб эмлаш тури ҳам мавжудки, бунда бемор даволанганидан сўнг эмланади.

Мамлакатимизда 12 июлдан кейин касаллик кўрсаткичида яна кўтарилиш кузатилмоқда. Ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски шифохонада даволанаётганлар  орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор. Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли — эмлаш ҳисобланади. Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирилмас экан, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.

Шунинг учун 1 сентябргача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади.

GUJUM.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.