Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси 2015 йилнинг 22 декабрида 11 феврални – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни сифатида нишонлашга оид резолюция қабул қилди.
Унда эътироф этилишича, барча ёшдаги хотин- қизларнинг илм-фан соҳаларидаги иштироки уларнинг хуқуқ ва имкониятларининг кенгайтиришга, зарур бўлган шароитларни юзага келтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Шу билан бирга ушбу кун хотин — қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда ҳал қилувчи ва муҳим ўринга эга эканликлигини ҳам ифодалайди. Уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиб ҳам туради. Дунё бўйлаб ушбу санани нишонлаш тадбирлари ЮНЕСКО томонидан амалга оширилади.
Мавзу бўйича мамлакатимиз мисолида сўз юритадиган бўлсак, хотин- қизлар Ўзбекистон аҳолисининг 50,3 % ташкил қилади. Юртимизда мактабгача, ўрта, ўрта –махсус, олий таълим тизимида хотин-қизларнинг самарали таълим олиш хуқуқини тўлиқ таъминлаш муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда аёллар таълим, маданият ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли улуш қўшмоқдалар.
Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жабҳаларда ўзларининг кучли интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишган ва бу чет эллардаги кўплаб илмий марказлар томонидан ҳам юксак баҳоланади.
Мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғликни сақлаш, санъат ва маданият соҳаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг улуши 72 фойизни ташкил қилади. Бу эса, хотин-қизларнинг иқтидорларини намоён этишларида давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватланиши аҳамиятли ва долзарб эканини англатади.
Бугунги кунда Ўзбекистон аёлларининг салмоқли қисми нодавлат нотижорат ташкилотларининг таълим, аёллар ҳуқуқлари, репродуктив саломатлик, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, атроф-муҳитни ҳимоялаш каби соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
GUJUM.UZ