Ходимларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишда зарурий тавсиялар

0
86
марта кўрилган.

 АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова ходимларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишга оид тавсиялар берди.

САВОЛ: Мактаб директориман. Пандемия даврида ходимларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишда уларга қандай тавсиялар бера оламан?

ЖАВОБ: Ходимлар ўз имкониятлари чегараларини  ва стрессли вазиятларда ўзларига қандай ёрдам беришни билишлари жуда муҳимдир.  Қуйида ходимларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишда ёрдам берадиган тавсиялар билан танишинг.

 Нафас олиш машқини бажарганда ҳеч ким сизни безовта қилмайдиган қулай жойни танланг. 1. нафас олишда диққатни жамланг. 2. чалғимасликка ҳаракат қилинг, телефонингизни узоқроққа қўйинг. 3. бурнингиз орқали нафас олар экансиз, ҳар бир нафасни олишингиз давомийлиги бешга санагунга қадар давом этсин ва 4. беш сония давомида секин оғзингиздан нафас чиқаринг. 3 ва 4-машқларни камида бир дақиқа давомида такрорланг.

 Бошқа одамлар билан суҳбатлашиш ҳам яхши. Мавжуд шароитда ижтимоий масофани сақлаш мажбурий чора бўлса-да, сиз телефонингиз ёки компютерингиздан фойдаланиб, оилангиз ва дўстларингиз билан мулоқотда бўлишингиз мумкин.  Мунтазам равишда бир-бирингизга қўнғироқ қилинг, бир-бирингиз билан нафақат вазиятингиз ҳақида, балки бошқа умумий мавзулар ҳақида ҳам суҳбатлашиб туришингиз учун маълум вақтни белгиланг. Ҳамкасблар билан суҳбатлашинг.

Уйқу режимига риоя қилинг! Уйқу гигиенаси қоидаларига кўра, кунига 7-8 соат ухлаш тавсия этилади.

Хона нимқоронғу ва салқин бўлиши керак. Охирги овқат ётишдан энг камида икки соат олдин тановул қилинган бўлиши керак. Уйқудан бир соат олдин душ қабул қилиш лозим ва ётишдан олдин кўп сув ичмаслик керак.

Смартфонингиз билан ухламанг! Бунинг ўрнига сокинлаштирувчи мусиқа тингланг.

Бошқалардан ўрганинг!  Янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилишнинг ижобий мисолларини пайқашга ва қабул қилишга ҳаракат қилинг. Бу сизга яхши кайфиятни сақлашга, ўзингизнинг самарадорлигингизни оширишга ва ишлашда давом этишда ёрдам беради.  Ҳамма нарсада ижобий жиҳатларни қидиринг! Эҳтимол атрофимиздаги нарсаларни ўзгартира олмаслигимиз мумкин, лекин ичимиздаги нарсаларга таъсир қилишимиз мумкин.

Санитария ва гигиена коидаларига риоя қилишни ҳам унутманг!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.