Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари ва мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистондаги меҳнат бозори ҳолати, мажбурий меҳнат ва меҳнат миграцияси тизими” мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда масъул лавозимдаги бошқа ходимлар иштирок этди.
Анжуман меҳнат бозорининг бугунги ҳолати, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ташқи меҳнат миграцияси, Корея бўйича янги танлов тизими, EPC Topic тести каби долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди.
Тадбирда тақдим этилган рақамларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 19 миллионга яқин бўлиб, унинг 13 миллиондан зиёди расмий равишда ишлайди. Уларнинг 5 миллиондан ошиғи расмий секторда, 8 миллионга яқини норасмий секторда банд.
Хорижда ишлаётганлар сони 2 миллион 300 мингдан зиёдни ташкил этади. Тадбирда таъкидланишича, уларни мамлакатимизда иш билан таъминлашга, яъни янги иш ўринлари очишга алоҳида аҳамият берилаяпти.