Хорижлик блогернинг Ўзбекистон ҳақидаги видеоси бир кунда 90 мингдан ортиқ кишида қизиқиш уйғотди

0
138
марта кўрилган.
Машҳур саёҳатчи ва блогер, дунё таомлари шинавандаси “Sonny Side” ўзининг Youtubeдаги саҳифасида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида пишириладиган таомлар ҳақидаги видеони жойлаштирди. 
 
Ушбу блогернинг саёҳати Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилган бўлиб, сайёҳга қўмита вакили Беҳрўз Ҳамзаев ҳамроҳлик қилган.
 
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида пишириладиган таомлар ҳақидаги бу видео кўпчиликда қизиқиш уйғотди ва бир кунда уни 90 мингдан ортиқ киши кўриб, 800 га яқин хорижликлар изоҳ қолдирди.
 
Ушбу видеода асосан гўштли таомлар бўлгани айрим кишиларда бироз мунозарали фикрларни ҳам уйғотган. Балки, келгуси сафар гиёҳлар-у баҳор кўкатларидан сомсалар, хонимлар-у кўк чучвараларни татиб кўришга, сумалак мавсумига ёки қовоқ айни пишган вақтда қовоқ манти-ю печакхўрликка ҳам айни шу ижодкорни яна таклиф қилиш керакдир. Чунки, хорижда тобора вегетарианлар сони ортиб боряпти ва келгусида улар ҳам Ўзбекистонга келадиган бўлишса “оч қолмаслик”ларини билишлари фойдадан ҳоли бўлмайди.
 
Умуман олганда лойиҳада иштирок этган мезбон-у меҳмоннинг самимийлиги ҳам видеони муваффақиятли чиқишига туртки берган, айни шундай самимий, дунёқараши кенг гидлар сонини кўпайтириш ва фақат ривоятлар-у, китоблардан ёдлаб олинган қуруқ тарих эмас, кундалик ҳаёт, ҳамма учун қизиқ мавзуларда сўзлай оладиган, ҳазил мутойибага уста ва оддий оилаларга кириб бора оладиган профессионал гидлар сонини ошириш керак. Чунки, сайёҳлар сонининг кўпайиши, албатта маҳоратли гид-таржимонларга бўлган эҳтиёжни ҳам оширади.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.