Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари мамлакатимизда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” деб эълон қилинганлиги ҳақида Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ойликлар доирасида қуйидагилар режалаштирилган: Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш; тадбиркор аёлларга ҳуқуқий кўмак бериш учун Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳамкорлик меморандумини имзолаш; масофадан мавзули бепул курсларни ташкил этиш ва электрон тизимида (kurslar.huquqiyportal.uz) аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш.
“Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш; хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳонини ўтказиш; сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.