Хотин-қизларга имконият ва кафолатлар

0
156
марта кўрилган.

Кейинги йилларда мамлаатимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин – қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунлар, “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” каби ҳуқуқий ҳужжатларда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади ва уларга имтиёзлар белгиланган.

Мамлакатимиздаги саъй- ҳаракатлар натижасида 2019–2021 йилларда Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар сони 2 баробарга ортди. 2021 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолият юритувчи хотин-қизларнинг улуши 32,0 фойизга етди, Сенатдаги аёллар 24,0 фойизга ва раҳбарлик лавозимларидаги хотин-қизлар 28,8 фойизга ошди.

Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилиши туфайли хозирги кунга келиб, тадбиркорлик фаолиятида хотин-қизларнинг улуши 35,0 фойизга етказилди.

 Жаҳон банкининг хотин-қизлар фаолияти, бизнес ва қонун индекси бўйича 2020 йилда мамлакатимизда катта  аҳамиятга молик ислоҳотлар амалга оширилгани учун  27 та давлатлар қаторидан жой олди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.