Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

0
325
марта кўрилган.

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш анъанаси бошланган эди.

Шунга кўра, ЎзА яқинлашиб келаётган Янги 2021  йил байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши тўғрисидаги маълумотларни яна бир бор эслатиб ўтди.

Янги йил байрами арафасидаги дам олиш кунлари 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сонли Президент фармони асосида белгиланади. Унга кўра, 2 январь, шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қилаётганлар учун ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб, иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади: 1 январь – жума; 2 январь – шанба; 3 январь – якшанба.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.