Йўлларда дезинфекциялаш ишлари тўхтатилдими?

0
151
марта кўрилган.

АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида  бўлиб ўтган брифингда савол ва мурожаатларга жавоб олинди.

САВОЛ: Томоқдан суртма олиб текширилганда, коронавирусни аниқлаш имкони қандай?

ЖАВОБ: Ўзбекистонда COVID-19 вирусини аниқлаш учун ПЦР (Полимепраз занжир реакцияси) ишлатилади. Унинг аниқлаш фоизи жуда юқори —90 фоиздан ошади.

САВОЛ: Нима учун бизнинг мамлакатимизда коронавирусдан ўлим ҳолати жуда паст даражада? Бунга қандай эришилди?

ЖАВОБ: Ўзбекистон карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш тадбирларини ўз вақтида ва қатъий ўрнатгани бунинг энг асосий сабаби. Шунингдек, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати, халқаро тажрибаларни қўллаш ҳам қўл келди. Бошқа яна кўплаб факторлар ҳам бор.

САВОЛ: Йўлларда дезинфекциялаш ишлари тўхтатилдими?

ЖАВОБ: Йўқ. Дезинфекциялаш тадбирлари бекор килингани йўқ.

САВОЛ: Бир танишим коронавирусга тест топширибди. Айтишича, натижа 14 кунлик кузатувдан сўнг аниқ бўлармиш. Шу ростми?

ЖАВОБ: Нотўғри. Полимераз занжир реакцияси биринчи мартадаёқ тўғри жавоб беради. Бемор тузалганлигини аниқлаш учун анализ такрорланади.

САВОЛ: Исроилда коронавирусга анализ оладиган будкалар ташкил қилинибди. Бизда ҳам шундай тест олиш учун жойлар ташкил этилиши мумкинми?

ЖАВОБ: Йўқ. Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун анализ оладиган лабораториялар етарли миқдорда. Уларда керакли асбоб ускуналар, реактивлар ва уларда ишлайдиган мутахассислар етарли. Шунинг учун кўчма лаборатория очишга эҳтиёж йўқ.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.