Санкт-Петербургдаги жомеъ масжид ҳақида биласизми?

0
114
марта кўрилган.

Санкт-Петербург Петр 1 даврида қурилган ва бир пайтлар маълум муддат  Россиянинг пойтахти бўлган шаҳардир.  Шунингдек, уни мамлакатнинг маданий пойтахти ҳам дейишади. Ушбу машҳур шаҳарда  аждодларимизнинг қалб қўри,  саховатли ташаббуси ва қўл меҳнати, билан қурилган иншоотлар ҳам мавжуд.

 Уларнинг энг машҳури, шаҳарнинг Кронверк проспектида 1914 йилда қуриб битказилган жомеъ-масжидидир. Приморский метро бекати яқинидаги бу масжид  мовий гумбазлари ва миноралари билан  Самарқанду Бухородаги тарихий обидаларни ёдга солади.

Масжид қурилиши 1910 йилда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ташаббуси билан бошланган.  Ўша  йил 3 февраль куни унинг  иштирокида масжиднинг биринчи ғишти қўйилади. Абдулаҳадхон 1910 йилнинг 26 ноябрида бедаво хасталикдан оламдан ўтсада,  қурилиш тўхтамайди.

Мазкур масжид 1913 йилнинг 22 февралида тантанали равишда  очилади. Унда отасининг ўрнига тахтга ўтирган Саид Олимхон билан бирга Хива хони Асфандиёрхон ҳам иштирок этган.

Қизиғи шундаки, икки қўшни давлат ҳукмдорлари фақат ана шу воқеа муносабати билан, айнан Петербургда учрашишган.

Ушбу масжид тарихимиз буюклигининг ва халқлар дўстлигининг ифодасидир.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.