Маунт Вернон — AҚШ давлатчилигининг отаси саналмиш, энг биринчи президенти Жорж Вашингтоннинг уйи. Уй 1734 йилда қурилган. Отаси Aвгустин Вашингтондан мерос бўлиб қолган. Уй Жорж Вашингтонга ўтгандан сўнг, уни икки баробар кенгайтиради. Уйдаги жиҳозларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқий бўлмаса-да, лекин ўша замондан қолган, биринчи президент ва унинг оиласига тегишли бўлган асл буюмлар жуда кўп. Уйдаги баъзи буюмлар ўша давр нафаси сезилиб туриши учун аслига ўхшатиб кейинчалик ясалган. Қабри ҳам шу ерда жойлашган.
Жорж Вашингтоннинг уйи атрофида яна бир қанча кичик уйлар бор. Бу уйларнинг бириси, ошхона сифатида хизмат қилган бўлса, яна бири кир ювиш хонаси, яна бошқаси омборхона ва шунга ўхшаш бошқа турли мақсадларда фойдаланилган.
Жорж Вашингтон ва рафиқаси Марта Вашингтоннинг қабри.
Ойдин САЪДУЛЛАЕВА фоторепортажи