АҚШдаги Амишлар ҳаётидан бир лавҳа…

0
402
марта кўрилган.

 2019 йил август ойида АҚШ бўйлаб сафар қилганимда биз Пенсильвания штатига кириб келдик, бу штатдаги ўзига хос одатларга эга бўлган “Амиш”лар жамияти ёки қабиласи билан танишдик. Бу қабиланинг одатлари ўта ўзига хос бўлгани учун сизларни таништиришни ҳоҳладим. Бугунги цивилизация даврида амишларга ўхшаб яшайдиган одамларни топиб бўлмайди. Амишларнинг ўз одатларини сақлаб қолишлари мени жуда ҳайратга солди.

 Амишлар – христиан динига мансуб халқ. Якоб Амман исмли руҳоний уларнинг етакчиси бўлиб, XVII асрда (асли келиб чиқиши швейцариялик) Германияда яшашган. Бу ерда  уларнинг ҳаётига аралашишлар кўп бўлгани туфайли улар АҚШга келиб қолишган. Бугун АҚШнинг 20 та шататида амишлар ўз қабиласи билан яшаб келишади. Бугунги кунда  АҚШ ҳудудида 10 мингдан ортиқ амишлар электрдан, телефондан,  техникадан ва минерал ўғитлардан фойдаланмай яшаб келишди. Бу миллат асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиб асосан отлар  ва омочлар орқали ерларга  ишлов беришади. 
Амишлар қаерда яшамасин, сиз уларни тезгина ажратиб оласиз, уларнинг кийимлар бир хил бўлади, аёлларнинг сочлари ҳам бир хилда турмакланади ва кийинишлари ва яшаш тарзлари жудаям оддий, шунинг учун ҳам улар ўзларни оддий инсонлар деб аташади.

 Аёлларнинг кўйлаклари кўпинча ҳаворанг бир хил ҳаворанг матодан тикилади, улар кўйлак устидан алдикча тақишади,  кўйлакларининг бичими кейинги икки юз йилда ўзгармаган. Тақинчоқ тақишмайди, атр-упалардан ҳам фойдаланишмайди.  Бошларига кийган қалпоқчаларига қараб турмушга чиққан чиқмаганларини ажратиб олиш мумкин. Эри бор аёлларнинг қалпоқчалари юрак шаклида бўлади. Эркаклари кенг шим кийишиб, катта энли камар тақишади, кийимларида тугмалариям катта бўлади. Эркаклари катта похол ёки кенг шляпа киядилар. Уйланган амишлар соқол қўйишлари мумкин, улар муйлов қуйиш ман қилинган. Амишлар армияда хизмат қилмайдилар ва урушларга қатнашмайдилар.

Амишларда турмуш қурганларидан сўнг ажрашиш бўлмайди, лекин йигитлар қизлар билан эркин гаплашиб юришади. Кеч бўлганда амиш аёллари кўчага чиқмайдилар, буни ёмон ҳолат деб ҳисоблашадилар.

Амишлар байрамларда  шляпани ўнг томонга кийишади,  чап томонга кийилса уйланиши лозим бўлган йигит бўлади. Шимларни тортиб кўтариб қўйишади. Яна энг қизиғи уларда еттита бола бўлши шарт, шунинг учун ҳам улар дунёда энг тез кўпаётган халқлардан биридир. 1920 йилда амишлар жаъми 5000 бўлса,  2011 йилга келиб уларнинг сони 261150 нафарни ташкил қилди. Амишлар барча ишларни қўл меҳнати орқали бажарадилар, оддий қишлоқ ҳаёти уларни қониқтиради. Замонавий техника ва технологияларни ҳоҳлашмайди.  Улар ўзлари машина сотиб олмайдилар ва рулни бошқармайдилар. Машинали ҳаётни жуда осон ҳаёт деб билишади.

Улар узоқроқ жойга боришадиган бўлишса эски фургонларда ўтиришади. Уй рўзғор ишларида,  далага боришда велосипед ёки самокатлардан фойдаланишади. Биз амишлар қишлоғида юрганимизда кўчада самокат учириб кетаётган қизлар, аёллар ва эркакларни учратдик. Бошқа олис штатларга боришганида улар такси хизматидан фойдаланишади.

Яна шуниси қизиқки улар ўз уйларида электр чироғи ёқишмайди, фонар ва газ лампалари бўлиши мумкин, кеч тушгандан сўнг овқатланишиб уйда ўтиришади ёки бир жойда тўпланадилар. Расмга тушмайдилар самолётларда учмайдилар, уйларида радио, телевизор, компьютер бўлмайди, қўлларига соат ва  уйланганларида никоҳ узуклари ҳам тақишмайди. 

Электр воситалари ва мобил телефонлари мабода батарейка билан ишласа улардан фойдаланишади. Амишларнинг болалари мактабда а ўқийди, бир хонада қизлар ва ўғил болалар бирга ўтиришади, уларда таълим  саккиз йил бўлиб, қишлоқ хўжалигида зарур бўлган нарсаларни ўқишади, мактабда яқинда ўзи битирган ҳали турмушга чиқмаган қизлар ўқитувчилик қилишади.

 Амишлар асосан фермер бўлишади, шунинг учун ботаника, зоология, арифметика, инглиз ва немис тилларини ўрганадилар. 
Улар фермерлик ҳаётига шу нарсалар етарли деб ҳисоблашади. Саккизинчи синфни битирганларидан сўнг уларга  танлаш ҳуқуқи берилади, энди улар амиш бўлиб қоладими ёки цивилизация оқимига ўралашадими, шунинг учун кўп ўйлаб улар бир қарорга келишлари керак. Баъзи амиш болалари замонавий ҳаётни танлаб кетишларига рухсат берилади.

Амишларда оила жуда муқаддас ҳиобланади  ва ҳалоллик қадрланади. Улар бир бирини қўллаб-қувватлаб яшайдилар, ёрдам берадилар, масалан, кимки уй қурмоқчи бўлса, биргалашиб ҳашар йўли билан қуриб ташлайдилар. Баъзан бу ишларни бир кунда бажаришлари мумкин бўлади, чунки юзтагача одам тўпланади, бу вақтда аёллар  овқат тайёрлайдилар.  Улар аҳилликда яшашни ҳамма нарсадан устун кўрувчи кишилардир.

 Дилором ЁРМАТОВА, профессор 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.